Мак Аллистер: «Месси 39 ёшида ҳам майдонда фарқни яратади»
Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Алексис Мак Аллистер терма жамоада 39 ёшли ҳужумчи Лионель Мессининг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
«Месси бу ёшида ҳам майдонда фарқни ярата олади. Бу жамоа учун жуда муҳим. У майдонда биз билан бирга бўлса, бу биз учун катта аҳамиятга эга. Леонинг терма жамоада имкони борича узоқроқ қолишини истаймиз», – дея Мак Аллистернинг сўзларини DSSports келтиради.
Жаҳон чемпионатида Месси етти ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатма берди.
Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув 19 июль куни соат 23:59 да Тошкент вақти билан бошланади.

Фикрлар