
Макаллистер Диогу Жота ҳақида хотираларини баҳам кўрди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер 3 июлда Испанияда йўл-транспорт ҳалокатида вафот этган Диогу Жота ҳақида самимий сўзлар айтди. Ўша фожеада Жотанинг укаси, Португалиянинг "Пенафиэл" клуби футболчиси Андре Тейшейра да Силва ҳам ҳалок бўлган эди.
"Албатта, бу ёзувни Диогуга бағишламоқчиман. Ҳали ҳам унинг нега бу қадар эрта кетганини тушуна олмаяпман. У билан доим яхши муносабатда бўлганман, ўтган йилда эса у билан янада яқинлашган эдик. У ҳар доим оддий, оилапарвар инсон бўлган ва ўзини ҳеч қачон бошқа бировдек кўрсатмаган. Бир куни келиб сени жуда самимий қучоқлаши мумкин эди, эртаси куни эса салом ҳам бермасди, (кулади).
Биз бир-биримизни "безовта қилишни" ёқтирардик — бу Месси ва Криштиану ҳақидаги музоракаларимиз ёки карта ўйини бўлиши мумкин эди. Бу ҳамиша ўйиннинг бир қисми эди. Уни ҳар доим табассум билан ёдга оламан.
Ва биламанки, у осмондан бизга ёрдам беради. Агар бунга ишонмасангиз, Суперкубокда Фримпонг урган гол вақтига қаранг — 20-дақиқа 20-секунда. Бу белги", — деб ёзди Мак Аллистер "The Players Tribune" сайтидаги мақоласида.
Фикрлар