Макаллистер: "Менимча, Эмилиано ҳатто кўз ёш ҳам тўкди"
Аргентина терма жамоаси ва "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Макалистер терма жамоа етакчиси Лионель Мессининг Францияга қарши ЖЧ-2022 финал учрашуви олдидан қилган нутқини эслади.
“Лионель кийиниш хонасида сўз олган эди. Ҳаммамиз йиғилдик, суҳбат жуда ҳиссиётларга бой бўлди. Менимча, Эмилиано ҳатто кўз ёш ҳам тўкди. Дунёнинг энг зўр футболчиси билан ўйнасангиз, сизда албатта мотивация бўлади”, - дея футболчининг сўзларини келтиради "All About Argentina" нашри.
Жаҳон чемпионати финали Аргентинанинг ғалабаси билан якунланди (3:3, пенальтилар сериясида 4:2). Турнир якунларига кўра, Месси турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар