МакГрегор бекор қилинган матбуот анжуманига изоҳ берди

  • 4 июнь, 22:39
  • 0
  • MMA

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони МакГрегор(22-6) Майкл Чендлер(23-8) билан жангига бағишланган матбуот анжумани бекор қилинганига изоҳ берди.

"UFC билан келишилган ҳолда, матбуот анжумани бизга боғлиқ бўлмаган бир қатор сабаблар туфайли бекор қилинди. Мен мухлислардан ноқулайликлар учун узр сўрайман ва доим бизга содиқлигингиз, қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдираман”, – деб ёзди ирландиялик ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, матбуот анжумани 3 июнь куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ўша куни эрталаб тадбир бекор қилингани маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!