Макгрегор Мейвезердан рад жавобини олди
Ads

Енгилмас америкалик боксчи Флойд Мейвезер ММА қоидалари бўйича Конор Макгрегор билан жанг қилмайди. Собиқ боксчи ирландиялик спортчининг бу борадаги таклифига рад жавобини берган.

Мен аллақачон Макгрегорни мағлуб қилганман. Биз баскетбол ўйнашимиз мумкин, бироқ ММАда жанг қилмаймиз, – дея Мейвезернинг сўзларини келтиради MMAJunkie нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ирландиялик жангчи Мейвезерни ММА қоидалари бўйича рингга чақирган эди. 2017 йил августида Мейвезер ва Макгрегор бокс қоидалари бўйича жанг қилган ва ўшанда Флойд 10-раундда рақибини техник нокаутга учратган.

Мейвезер профессионал рингда 50 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.