Макгрегор UFC билан ММА тарихидаги энг йирик шартномани имзолади
Ads

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор промоушен билан янги шартномани имзолади, дея хабар берали ESPN нашри. Унга кўра, томонлар 8 та жанг ўтказади.

Шартнома шартлари ҳозирча ошкор қилинмаётир, аммо UFC президенти Дана Уайт Макгрегорнинг шартномаси ММА тарихидаги энг йирик келишув эканлигини таъкидлаб ўтган.

– Конор Макгрегор билан шартнома имзолаш қийин эмас, чунки биз унинг қанча туришини биламиз, – дейди UFC президенти.

Келишувдаги илк жанг енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга қарши 6 октябр куни Лас-Вегасда бўлади. Хабиб ва Конор жанги UFC 229 турнирининг асосий тўқнашуви бўлади.