МакГрегорнинг мураббийи жангчининг келажаги борасида ўз фикрини айтиб ўтди
UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегорнинг мураббийи Жон Кавана жангчининг қачон октагонга кўтарилиши ҳақида айтиб ўтди.
- Конорнинг кейинги жангида мен унга ёрдам бераман. Бугунги кунга келиб орамиздаги муносабатларни ҳамда кейинги жангга тайёргарликни тикладик.
Тан олиш лозим, хозирда у бирор баҳс борасида шартнома имзолагани йўқ, шу сабабдан ҳам Конор қачон қайтишини билмайман.
Айтиб ўтишим жоизки, хозирда МакГрегор ўз эътиборини бизнесга қаратган, - дея Кавананинг сўзларидан иқтибос келтиради IrishMirror нашри.
Маълумот учун, Конор МакГрегор UFC 229 турнири доирасида Хабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берганди.
Фикрлар