Максим Шацких "Ал-Файха"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Аль Файха" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "шерлар" устози Максим Шацких ва ҳимоячи Стинворден қатнашди.
"Барчага хайрли кеч. Эртага бизни "Файҳа" билан қизиқарли ва кескин ўйин кутмоқда. Бу рақибни ўргандик, улар кучли ва тезкор жамоа. Жамоалар мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол кўрсатишади.
Биринчи турда биз ҳам, рақиб ҳам кутилмаганда мағлубиятга учради. Шу сабабли олти очколик баҳс кутиб турибди деб ўйлайман. Бизда тайёргарлик учун камроқ вақт бўлди, лекин йигитлар жисмонан ва руҳан ўйинга ҳозир.
Дастлабки ўйинда бизга вазиятлардан фойдаланиш етишмади. Рақибимиз деярли барча хавфли вазиятлардан фойдаланди, биз эса имкониятларни кўкка совурдик", - деди Шацких.
"Кеча Риёдга етиб келиб, иқлимга мослашиб улгурдик. Бизни кучли рақиб билан қизиқарли ўйин кутмоқда деб ўйлайман. Жамоа билан "Файҳа"ни яхши ўргандик. Биз ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламиз", - деди Стинворден.
Фикрлар