Максим Шацких: "Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Ахал" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Натижадан қониқмадим, бизга ғалаба зарур эди. Ўйин охирида қийин вазиятдан чиқиб кетишга уриндик. Шундай ажойиб стадионда табиий чим ёки ҳеч бўлмаганда сифатли сунъий чим йўқлиги ажабланарли. Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак. Европада ҳам баъзида бундай майдонларда ўйналади, аммо сифати жуда яхши. Бу майдон жуда қаттиқ. Камчиликда қолган бўлсак-да, охирги дақиқаларда ўйинни ўзгартиришга интилдик. Вазиятларимиз бўлди, лекин аниқ зарбалар йўллай олмадик. Мезбонлар кутилмаган нарса билан ҳайрон қолдиришмади, кутилганидек ҳаракат қилишди".

"Кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳужумни жонлантириш учун ҳужумкор футболчиларни туширдим. Қизил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам ВАРни кўргани бораётганда ёрдамчиларимга майдондан четлатиш бўлишини айтдим. Ўйиндан кейин бу вазият учун Одил дўстларидан узр сўради", - Шацких

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Пахтакор" 4 очко билан гуруҳида 2-ўринда турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Achilov Bahodir
07/11/2023 22:01
Haqiqatdan Terma jamoamiz murabiyi maydonni yaxshilab o'rganmasa milliy jamoamizga qiyin bo'ladi maydonni xolati judayam yomon. Keyingi hafta shu stadionda bosh jamoamiz o'ynaydi.
Ishoq Ruziev
07/11/2023 22:41
Jamoaga raqibning kuchsizlanishi kerak, shunday ekan sen ham xoxlasang bitonka stadionda 6yinlaringni o'tkaz
Fahriddin
07/11/2023 22:12
Usiroq kutga arpa bahona