Максим Шацких: "Пахтакор" терма жамоалар ҳомийси"

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида кучли рақибдан устун келди. 

"Олимпиячилар" сафида Жиянов, Одилов ҳамда Абдумажидов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голларга "шерлар" сафида Сайфиев ҳамда Турсунов жавоб бера олди. 

Қайд этиш лозим, пойтахт клуби сўнгги бора 2010 йилда мавсум стартини мағлубият билан бошлаган. Ўшанда "шерлар" "Бунёдкор"га имкониятни бой берган ва якунда мавсумни 2-ўринда якунлаганди. 

Ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Жумладан, Максим Шацких жамоасининг мағлубиятига ёш футболчиларнинг терма жамоа ихтиёрида эканлиги, ўйин аввалида рўй бераётган ғалати ҳолат ва яна бир қатор факторлар ҳақида гапириб ўтди. 

- Мағлубиятга изоҳ фақат хоҳиш. Хоҳиш, хохиш ва яна хоҳиш. Майдонга худди академиклардек тушдик. Гол ўтказиб юборсак ёки қандайдир қийин ҳолатга тушиб қолмсак, ўз ўйинимизни намойиш этишни бошлаяпмиз. Ушбу ҳолат биз билан биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Негадир илқ дақиқалардан ўйинга киришиб кета олмаймиз. Бунинг сабабини ҳозиргача била олмаяпман. 

- Ўтказилган голда дарвозабонни айбор, деб ҳисоблайсизми? 

- Ҳамма айбдор. Ўйинни қайта кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Айни дам ҳамма футбол ўйнашни билади ва сиз шунчаки майдонга тушиб, ғалаба қозона олмайсиз. Барча жамоалар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ҳаракат қилишни ўрганган. Буни ҳар доим айтиб келганман. 

- Бугунги ўйинда Банашак етишмадими? 


- Балки шундайдир. У бўлганида ҳаммаси ўзгача тус олиши мумкин эди. Сардор Рашидов ҳужумда ҳаракат қилди, унинг ортида эса Черан тўп тепди. Рақиб 4 та зарба бериб, 3 та гол уриб кетди. Бизда эса етарлича имкониятлар бўлди, аммо гол уришнинг уддасидан чиқмадик. Мана муаммо нимада. 

- Кейинги тур таркибда ўзгаришлар бўладими? 

Тўғриси, ротация қилишнинг имкони йўқ. Бизда футболчилар етишмовчилиги бор. Мухлислар захирадан футболчи туширишим кераклигини айтяпти. Майли, кимни тушириш керак? "Пахтакор" терма жамоалар ҳомийси. У ёқда 6, бу ёқда  8 та футболчимиз бор. Ахир, 60 кишидан иборат қайднома топшира олмаймиз. Аммо ҳечқиси йўқ. Бу фақатгина 1-тур ва ҳаммаси олдинда. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
04/03/2023 00:10
Унени омини ебсан макс