Максим Шацких: "Йигитларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим"

"Ал Айн" – “Пахтакор” (1:3) учрашувидан сўнг бош мураббий Максим Шацких ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳожимат Эркинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Шацких: - Жамоалар яхши ўйнаган футболга гувоҳ бўлдик. Ҳужумкор ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, деб ўйлайман. Биз беллашувни назорат қилдик. Ғалаба қозонишимиз зарур эди ва унга эришдик. Йигитларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. "Ал Айн" таркибида ўзгаришлар бўлишини билгандик. Улар икки кун аввал чемпионатда муҳим учрашувда майдонга тушишганди. Иккинчи бўлимда суръатни оширдик ва учта гол билан ғалаба қозондик.

Эркинов: - Имкониятни сақлаб қолиш учун ютишимиз керак эди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлсак-да, кейин ўйинга қайта олдик. Кўплаб ҳужумлар уюштириб, учта тўп киритдик. Ишқибозларни хурсанд этдик. Имконият бор ва ундан фойдаланишга уринамиз.

“Пахтакор” матбуот хизмати .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!