Мактаб ўқувчилари Намангандаги "Марказий" стадионига ташриф буюришди

 

Бугун, 14 май куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга Наманган шаҳридаги 82-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари экскурсия уюштиришди. Бу ҳақда "Навбаҳор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уларга мазкур мактаб директори Маъсуда Мирзамова, жисмоний тарбия ўқитувчиси Тожибой Бойхонов, шунингдек, ушбу мактабнинг футбол тўгараги мураббийлари – Хайрулла Низомов, Анасхон Инамов ва Баҳромжон Абдукаримов ҳамроҳлик қилишди. 

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, 82-мактабда футбол тўгараги фаолият юритиб, унга 11-14 ёшлардаги 80 нафар ўқувчи аъзо бўлиб, футбол сир-асрорларини ўрганмоқда. Шу тўгаракнинг 7-8 синф ўқувчилари мактаблар ўртасидаги “Чарм тўп” мусобақасининг Наманган вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди ва “Марказий” ўйингоҳга ушбу финал босқичига йўл олган ёш футболчиалр ташриф буюришди.

Ўқувчилар “Марказий” ўйингоҳ майдони, футболчиларнинг кийим алмаштириш хонаси, матбуот анжумани зали билан танишишди.  Бундан ташқари, ўқувчилар “Навбаҳор” ёшлар жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Қорабоев, футболчилар – дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов, ярим ҳимоячилар – Остон Ўрунов, Шоҳзамон Хайруллаев, Ойбек Мирзоҳидов, ҳужумчи Равшан Дўсматовлар билан учрашиб, улардан дастхат олишди ва эсдалик учун бирга суратга тушишди.

Тадбир сўнггида экскурсия иштирокчиларига “Навбаҳор” ПФК томонидан футболкалар совға қилинди. Футболкаларни ўқувчиларга “Навбаҳор” клуби катта маъмури Муҳиддин Мелибоев, маъмур Абдумалик Умрзоқов ва футболчи Ойбек Мирзоҳидов топширишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!