Мактоминей "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, Италияга кўчиб ўтиши ҳақида жиддий гапирди

  • 10 июль, 22:16
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

Шотландия терма жамоаси ва "Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей "Манчестер Юнайтед"дан Италияга ўтишини ҳаётидаги жиддий қадам ва қулай шароитдан чиқиш деб атади. Бу ҳақда у "BBC" билан интервьюсида гапирди.

Tecno

"Неаполдаги одамлар ажойиб – уларда шижоат жуда катта. Қаерга борманг, ҳамма ерда: "Олға, "Наполи"! деган овоз эшитасиз. Улар сиз билан суҳбатлашмоқчи бўлади, бу эса майдонга чиққанда илҳом бахш этади, чунки улар учун бефарқ эмассиз.

Бу ерда ҳаёт мутлақо бошқача. Овқатланиш, яшаш тарзи – барчаси ўзгача. Бу руҳий жиҳатдан ҳам куч беради.

Мен ҳар доим онамга яқин яшаганман, хоҳласам бориб кўрардим. Ҳозир эса 2500 километр узоқдаман. Энди шунчаки бориб, онамни, оиламни, синглимни ёки болаларни кўра олмайман. Лекин ҳаётда баъзида ўзингни қулай шароитдан чиқаришингиз керак ва мен бундан ҳар доим фахрланиб келганман.

Мен ҳеч қачон жойимда тўхтаб қолишни истамаганман. Агар мен қаергадир бориб, ўша ерда ўзимни кўрсата олсам ва муваффақиятга эришсам – нега йўқ? Менга ким тўсиқ бўла олади?" – дея таъриф бериб ўтди "қизил иблислар"нинг собиқ футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!