Маку Силва истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида:

"Эвертон" бош мураббийи Марку Силва истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

"Бундай вазиятларга вақтимни ва эътиборимни сарфламайман. Мен доимо бутун диққатимни шогирдларимга қаратаман.

Келаси ўйинлар - ҳаёлимни банд этиб турган ягона ўй. Шунингдек, ўтган ўйинлардаги ёмон натижалар ва уларни таҳлил қилиш ҳақида ҳам бош қотиришим керак.

Баъзи бир гаплардан хабарим бор, аммо улар ҳақида ўйлаш менинг кунлик режаларимга киритилмаган", - дейди Силва.