Малайзияда VAR тизими бўйича ҳакамларни тайёрлашга бағишланган семинар якунига етди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида VAR тизими бўйича ҳакамларни тайёрлашга бағишланган ОФК семинарининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистондан уч нафар ҳакам - Валентин Коваленко, Ильгиз Танташев ва Азиз Асимов иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
 
Семинар иштирокчилари билан VAR тизимини амалда қўллаш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Мазкур семинарда инструктор сифатида Дэвид Эллерей (Англия), Али Ал-Траийи (Саудия Арабистони), Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия), Хани Баллан (Қатар) билан биргаликда ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев ҳам фаолият олиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!