Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

TIGGO 2 PRO

Айни кунларда Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақанинг дастлабки кунлари 2 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Эркаклар ўртасидаги скретч дастурида Дмитрий Бочаров амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Казушиге Кубоки билан олтин медал учун рақобатда устун келди. Ёш истеъдодли спортчиларимиздан Самира Исмоилова омниум дастурида олтин, очколар пойгасида эса бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақа 27 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!