Малайзиянинг яна бир клуби ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Малайзиянинг яна бир клуби «Кедаҳ» ўтган мавсум давомида "Олий лига"да тўп сурган футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, “Кедаҳ” клубининг бош мураббийи таркибдаги тўртинчи легионер футболчини Ўзбекистондан олиб кетмоқчи.

Ҳозирга қадар Малайзия Супер Лигаси клуби уч нафар хорижлик футболчи Сандро Да Силва, Лиридон Красниқи ҳамда Кен Ларсен билан келишувга эришган.

- Жамоамиз кейинги мавсум учун деярли тайёр. Уч нафар хорижлик футболчи билан келаси мавсум аввалидан шартнома имзолаб бўлдик. Шунингдек, ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий футболчини таркибимизга қўшиб олмоқчимиз. Бу борада ўзбекистонлик икки футболчи асосий “нишонимизга” айланган, дейди - жамоа бош мураббийи Тан ЧенгҲоэ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!