Мальдив - Ўзбекистон: Матнли трансляция

Осиё Кубоги-2023 3-саралаш босқичидан ўрин олган Мальдив - Ўзбекистон учрашуви старт олди.

Қуйида мазкур баҳсдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Якуний ҳисоб 4:0. Ғалаба муборак, азизлар!!!

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 86'

    ГОООООООЛ! Ўрунов ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.

  • 83'

    Элдор Шомуродов ўз ўрнини Сардор Собирҳўжаевга бўшатиб берди. 

  • 81'

    ГООООООООЛ! Шомуродовдан хет-трик! Учрашувда ҳисоб йириклашди.

  • 76'

    Рақиблар бир эмас учта ўзгариш амалга оширди.

  • 73'

    Ҳамюртларимиз тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 70'

    Мальдив ҳужум қилмоқда. Аммо ҳозирча ҳимоячиларимиз хотиржам ҳаракат қилмоқда.  

  • 67'

    Учрашувда рақибларимиз саросимага тушмоқда.

  • 62'

    УХХХХ! Узоқдан хавфли зарба. Рақиб посбони тўпни қайтарди.

  • 60'

    Ҳамюртларимиз навбатдаги бурчак зарбасига эга чиқмоқда.

  • 58'

    Машариповни жарима майдончаси ичида йиқитишди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади.

  • 56'

    Мальдив жамоаси сафида ўзгариш амалга оширилмоқда.

  • 53'

    Майдон марказида икки жамоа футболчиси жиддий тўқнашиб кетди.

  • 51'

    Шомуродов узоқдан ақлли зарбаси эвазига дарвозани ишғол қилди.

  • 51'

    ГОООООООЛ! Элдордан дубл!!!!!

  • 49'

    Рақиб аъзоси майдонда ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 47'

    Машарипов жарима майдони олдида йиқилди. Аммо бу жарима зарбаси учун етарли, деб топилмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0 бизнинг фойдамизга.

  • 45'

    Уххх. Сал қолса, Мальдив ҳисобни тенглаштирарди. Юсуповдан ажойиб сейв!

  • 44'

    Шукуровнинг узоқдан йўллаган тўпи тўғри рақиб посбонининг қўлига бориб тушди.

  • 41'

    Бурчак тўпи бизнинг фойдамизга. 

  • 38'

    Майдонда тўп учун жиддий кураш кечмоқда. Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 36'

    Мальдив ўйинчилари майдон марказидан ўтишга қийналмоқда.

  • 34'

    Элдор чиройли ҳаракат билан Амоновга пас берди. Аммо Азиз жамоамиз сардорини тушунмади.

  • 32'

    Ўнг қанотдан амалга оширилаётган ҳужумларимиз самарасиз якунланмоқда.

  • 29'

    Рақибдан биринчи аниқ зарба. Ўткир Юсупов ўз ўрнида.

  • 26'

    Мальдив футболчиси тиббий ёрдамга муҳтож. 

  • 23'

    Шомуродов Машариповни қулай вазиятга чиқармоқчи эди. Аммо пас кучлилик қилди.

  • 20'

    Алижоновнинг қанотдан узатиб берган тўпи жуда кучсиз чиқди.

  • 18'

    Шомуродов ва Машарипов комбинациясидан сўнг юзага келган ҳужумни рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

  • 15'

    Ўзбекистон тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 14'

    Амоновнинг дарвоза томон тепган зарбасини рақиб посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 12'

    Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Аммо ҳакам бу вазиятда офсайд қайд этди.

  • 10'

    Мальдив футболчилари ора-орада ҳужумга ўтиб турибди. Бироқ бу ҳужумларни хавфли, деб айта олмаймиз.

  • 8'

    Ҳамюртларимизнинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб якунига етмай қолди.

  • 6'

    Вакилларимиз ўйиннинг дастлабки қисмидан катта устунлик қилмоқда.

  • 4'

    Машарипов қанотдан тўпни узатиб берди, Амонов зарба берди. Бироқ дарвозабон зарбани қайтариб қолди.

  • 2'

    ГООООООООООЛ! Элдор Шомуродов илк дақиқаларданоқ ҳисобни очди.

  • 2'

    Ўзбекистон кўк, Мальдив қизил рангли либос остида ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!