Малкин, Овечкин каби МХЛ юлдузлари Олимпиадага бормайди
Қишки Олимпия ўйинлари яқинлашиб борган сари кўплаб спорт турларида мусобақада иштирок этувчи терма жамоалар таркибини эълон қилинмоқда. Хоккей бўйича Россия терма жамоаси мураббийлари Кореяга борадиган хоккейчилар рўйхатини тасдиқлашди. Эътиборлиси, таркибга киритилган барча хоккейчилар КХЛ ўйинчилари бўлиб, МХЛда порлаган Александр Овечкин, Евгений Малкин, Сергей Бобровски, Никита Кучеров каби истеъдодли ўйинчилар номи келтирилмаган. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Дарвозабонлар: Василий Кошечкин («Металлург» Мг), Илья Сорокин (ЦСКА), Игорь Шестеркин (СКА);
Ҳимоячилар: Вячеслав Войнов, Владислав Гавриков, Артем Зуб, Андрей Зубарев, Динар Хафизуллин (барчаси – СКА), Богдан Киселевич, Алексей Марченко, Никита Нестеров (барчаси – ЦСКА);
Ҳужумчилар: Александр Барабанов, Никита Гусев, Павел Дацюк, Илья Каблуков, Сергей Калинин, Илья Ковальчук, Николай Прохоркин, Вадим Шипачев, Сергей Широков (барчаси – СКА), Сергей Андронов, Михаил Григоренко, Кирилл Капризов, Иван Телегин (барчаси – ЦСКА), Сергей Мозякин («Металлург» Мг).
Хоккей бўйича Россия терма жамоаси Олимпиадада Словакия, Словения ва АҚШ терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Фикрлар