Малком
Ads

Мавсумлар оралиғида “Барселона”дан “Зенит”га кўчиб ўтган вингер Малком бугун УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич илк туридан ўрин олган “Лион”га қарши сафар учрашувида иштирок этолмайди.

Питерликлар бош мураббийи Сергей Семакнинг сўзларига кўра бразилиялик футболчи жамоа билан бирга Францияга учиб кетмаган.

Эслатиб ўтамиз, Малком август ойи ўрталарида жароҳат олган эди. Шифокорлар эса ўшанда уни тахминан 6 ҳафта майдонга тушолмаслигини айтишган.

Маълумот учун, “Лион” – “Зенит” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланади.

Минбар

Барча блоглар