Малком: Мен "Лион"га ҳар ўйинда гол урардим. Уми қиламанки, буни яна амалга ошираман
"Зенит" клуби ярим химоячиси Малком Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа ҳақида фикр билдирди.
"Мен тез орада сафга қайтишни ва жамоага ёрдам беришни истайман. Барчага нимага қодир эканлигимизни кўрсатишни хоҳлайман.
Рақибларимиз кучли, аммо кўп меҳнат қиляпмиз. Мехмонда очколарни қўлга киритиб, ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз керак. Биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига умид қилмоқдамиз.
"Лион"га қарши ўйинларда доим омадли бўлганман ва ҳар бир ўйинда гол урганман.
Умид қиламанки, омад давом этади ва мен яна гол ураман. Умуман фарқи йўқ, мен ёки жамоадошларим гол уриши муҳим эмас. Асосийси жамоамизнинг ғалабасидур," - деди Малком.
Фикрлар