Малком нега
Ads

Бразилиялик вингер Малком “Барселона”дан нега айнан “Зенит”га ўтганини изоҳлади.

“Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. “Зенит” билан бўлган биринчи музокарадаёқ келишувга эришдик. “Зенит” менга кўпроқ ўйин амалиёти кераклиги ва Европада ўзимни кўрсатиб, Чемпионлар лигасида ўйнамоқчи эканлигимни тушунди.

Мен ортиқча ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Чунки, “Зенит” нафақат Россия, балки Европада ҳам кўзга кўринган жамоалардан бири ҳисобланади”, - дейди Малком.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Малком Россия терма жамоасидан таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр эканлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hasan fanat pahtakor
13/08/2019 10:49
Barsaga roʻpara bob narsani narsa qisin
&
Hasan fanat pahtakor
13/08/2019 10:48
Barsaga roʻpara bob narsani narsa qisin