Мамлакат чемпионати якунланди

Шотландия чемпионати муддатидан олдин якунланди. Лига ва унинг таркибидаги клублар ўртасидаги учрашув натижасига кўра, чемпионатнинг қолган қисмини ўтказиб бўлмаслиги маълум бўлди ва шу сабабли муддатидан олдин якунланди.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги якуний ўринлари март ойида мусобақани тўхтатиб қўйган пайтдаги ҳар бир учрашувдаги ўртача очколар бўйича ҳисоблаб чиқилган.

Шундай қилиб, чемпионлте унвони "Селтик"га ўтди, у энг яқин таъқибчиси "Рейнжерс"ни 13 очко ортда қолдиришга эришди. Олий дивизионни 12-ўринни эгаллаган "Хартс" тарк этди.

Шунга ўхшаш чоралар Шотландиядаги иккинчи ва учинчи лигаларида ҳам амалга оширилди, дея хабар беради маҳаллий футбол уюшмаси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!