Мамлакатимиз ташаббуси билан оғир атлетика бўйича жаҳон юлдузлари иштирокида онлайн халқаро мусобақа ўтказилмоқда

CHERY AUTO

Оғир атлетика оламида юртимиз ташаббуси билан ташкил қилинаётган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнирига бўлган қизиқиш кундан кун ортиб бормоқда. 28-30 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган мусобақада қатнашиш истагини билдираётган давлатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Айни пайтда келиб, 27 мамлакатдан талабномалар келиб тушган. Улар орасида жаҳон миқёсида кўзга кўринган юлдуз атлетларни ҳам учратиш мумкин. Келинг, аввало, иштирок учун шу пайтгача расмий рўйхатдан ўтган мамлакатларни санаб ўтсак:

Tecno

Австралия
Озарбайжон
Боливия
Канада
Хитой
Колумбия
Эквадор
Гондурас
Қозоғистон
Кирибати
Саудия Арабистони
Қирғизистон
Латвия
Науру
Янги Гвинея
Янги Зеландия
Никарагуа
Парагвай
Перу
Қатар
Руминия
Туркия
Украина
Уругвай
АҚШ
Венесуэла
Ўзбекистон

Мусобақада иштирок этадиган энг машҳур хорижлик 5 спортчи:

ФИШ Мамлакат Вазн тоифа Ёши Ютуқлари
1 Зулфия Чиншанло Қозоғистон -55 кг 27 3 карра жаҳон чемпиони
2 Ли Веньвень Хитой 87+ 20 Жаҳон чемпиони
3 Кан Юэ Хитой 87+ 28 4 карра жаҳон чемпионати совридори
4 Луис Москера Колумбия -67 25 Рио-2016 совриндори
5 Дмитро Чумак Украина -109 30 2 карра жаҳон чемпионати совридори

Терма жамоамиз таркиби:
-55 кг: Муаттар Набиева
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-71 кг: Кумушхон Файзуллаева
-81 кг: Турсуной Жабборова
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
-102 кг: Фарҳод Собиров
-109 кг: Акбар Жўраев

Регламентга кўра, мусобақада иштирок этиш истагини билдирган терма жамоалар 14 августгача ўз талабномаларини жўнатишлари мумкин. Шундан сўнг барча вазн тоифалари ва мусобақа тақвими, иштирокчилар шакллантириб олинади. Қайд этиш жоиз, беллашувларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан белгиланади. Мисол учун, Тошкент вақти билан 14:00 га белгиланган баҳсда Лотин Америкаси мамлакати вакиллари ўзларининг вақти билан қатнашади. Бунда уларда тахминан тунги 02:00 бўлади. Шундай ноқулайликлар юзага келса ҳам, айтиб ўтганимиздек, бўлажак мусобақага қизиқиш улкан ва терма жамоалар иш талабномаларини жўнатишда давом этмоқда.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда мазкур турнирни “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!