Мамлакатимизда дзюдо бўйича халқаро турнир ўтказилди
Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети кураш залида 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича учинчи халқаро турнир бўлиб ўтди.
Дзюдо бўйича спорт устаси Азиз Саитов хотираси учун ташкил этилган мазкур учинчи бор ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Яман давлатларидан 350 нафарга яқин ёш дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент вилояти дзюдо федерацияси, Чирчиқ спорт мактаби ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг биринчи кунида 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида кучлилар аниқланди.
Унга кўра ўғил болалар ўртасида 50 кг. Хуршид Бурхонов (Самарқанд), 55 кг. Элдор Шарипов (Самарқанд), 60 кг. Нажмиддин Давлатов (Тожикистон), 66 кг. Муҳаммад Эргашев ( Фарғона), 73 кг. Иномжон Баҳодиров (Тошкент ш.), 81 кг. Ботир Юлдошев (Тошкент ш.), +81 кг. Убайдулло Ботиров (Тошкент ш.) барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди. Қизлар ўртасида эса 44 кг. да хорзамлик Кумушбиби Эргашева, 48 кг. да қашқадарёлик Наргиза Дўсматова, 52 кг. да хоразмлик Шаҳризода Романова, 57 кг. да хорзамлик Зуҳра Умарова, 63 кг. да қашқадарё Гуласал Облоқулова, +63 кг. да Умида Нигматова фахрли биринчи қўлга киритишди. Шунингдек, 25 ноябрь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Мусобақанинг иккинчи кунида 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар белгиланган вазн тоифаларида ўзаро куч синашди.
Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Фикрлар