“Ман Сити” посбони ёш бола билан рақобатлашади

Нидерландия чемпионати вакили “Утрехт” 16 яшар дарвозабони Микки ван Сасни “Манчестер Сити”га трансфер қилганини расман эълон қилди.

Футболчининг нидерладияликлар билан яна икки йиллик шартномаси бор эди. Гарчи ван Сас гранд клубга ўтган бўлса-да, “Утрехт” техник директори Жорди Зайдам жамоани ташлаб кетишни маъқул кўргани учун ундан хафа бўлганини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” янги футболчиси билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Микки ван Сас 16 ёшгача футболчилардан таркиб топган Нидерландия терма жамоаси дарвозасини ҳам қўриқлайди.

УЕФА минтақасида порлаган ўзбек легионерлари

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)