Мана шу футболчи Мбаппе йўқлигини билдирмайди
“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Килиан Мбаппе клубни тарк этган тақдирда унинг ўрнини босишга қодир ҳужумчи топиб қўйди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Парижликлар асосий тўпурарига уч хил шартнома берган. Бироқ 23 ёшли футболчи “Реал”га кетишга мойил бўлиб турибди.
Шу боис, ПСЖ хўжайинлари бошқа ҳужумчи қидираётган эди.
Маълумотларга қараганда, парижликлар “Бенфика”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Дарвин Нуньес Мбаппенинг ўрнини босиши мумкинлигига ишонмоқда ва уни трансфер қилмоқчи.
Нуньесни олиш учун парижликлар “Барселона”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Атлетико” каби клублар билан рақобалашишига тўғри келади.
Фикрлар