Манба: Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувни узайтиради
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномасини узайтиради. Италиялик мураббийнинг Бразилия Футбол Конфедерацияси билан келишуви тайёр, фақат расмиятчиликлар бажарилиши керак, дея хабар берди "The Athletic" нашри.
Бразилия терма жамоаси тарихидаги биринчи хорижий мураббий раҳбарлигида жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатига муваффақиятли йўлланма олди. Гуруҳ босқичида "пентакампеонлар" Марокаш, Гаити ва Шотландия билан беллашади. Учрашувлар 13, 19 ва 24 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Аввалроқ Анчелотти шу ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёрлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Фикрлар