Манба: Магуайр "Ливерпуль"га қарши ўйинда асосий таркибда тушмайди
"Манчестер Юнайтед" сардори Харри Магуайр бугун "Ливерпуль"га қарши АПЛ ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун бош мураббий тен Хаг "қизил иблислар" ҳимоясида Мартинес - Варан жуфтлигидан фойдаланади. У бу борада қатъий қарорга келгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Магуайрга "Челси"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Ҳозирча унинг жамоадан кетиши ҳақида аниқ хабар йўқ.
Фикрлар