Манба: Одил Аҳмедов бошқа жамоага ўтиши мумкин
Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубида фаолият юритаётган Одил Аҳмедов бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
- "Ал Дуҳайл" клубига яқин манбаларнинг маълум қилишича, Қатар чемпионати пешқадами Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов билан шартнома имзолаши мумкин. Шу билан бирга "Шанхай СИПГ" ҳамюртимизни қўйиб юбормоқчи эмас.
Қатарда трансфер ойнаси 2 август куни очилади. Аммо янги футболчилар 29 август куни якунланадиган чемпионатда қатнаша олмайди, - дея хабар берди Никимбаев.
Фикрлар