Манба: "Персеполис" Алижонов трансферидан ҳали воз кечгани йўқ
Игор Сергеевдан кейин "Персеполис" "Пахтакор"нинг яна бир аъзоси Ҳожиакбар Алижоновни ҳам ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганди. "Tasnim News" журналисти Ҳатам Ширализадеҳ ушбу жараён борасида айрим инсайдларни берди.
Инсайдернинг сўзларига кўра, тез орада Теҳрон клуби ва "шерлар" ўртасида яна бир бор музокаралар бўлиб ўтади. "Персеполис" дастлаб футболчининг ўзи билан келишувга эришганди. Гарчи сўнгги кунларда у оиласи сабаб қолишни танлагани ҳақида хабарлар чиққан бўлса-да, бу муаммо эмас.
Маълумот учун, "Пахтакор" аввалроқ 3 та трансферни эълон қилди. Клуб Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ва Санжар Қувватовни билан шартнома имзолади.



Фикрлар