Манба: ПСЖ январда Мбаппени сотишга тайёр. Аммо "Реал"га эмас
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи, дея хабар берди "Le Parisien" нашри.
Манбага кўра, 23 ёшли француз парижликлар билан янги шартнома имзолашдан олдин клуб унган берган ваъдаларнинг аксарияти бажармаган. Шу боис, футболчи клубдан кетишга қарор қилган.
Аввалроқ "Marca" нашри парижликлар раҳбарияти Мбаппени "Реал"дан бошқа исталган клубга қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.
Жорий мавсумда ҳужумчи ПСЖ сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
"Transfermarkt" портали футболчини 160 миллион еврога баҳоламоқда. Мбаппе ПСЖда 2017 йилнинг августидан буён тўп тепиб келади.
Фикрлар