Манба: "Реал" келаси ёзда ҳар бир чизиққа иккитадан футболчи олиб келишга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзда 6 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Гап қанот ва марказий ҳимоячилар, таянч ярим ҳимоячиси, плеймейкер, ўнг қанот вингери ва марказий ҳужумчи ҳақида кетмоқда, деб хабар беради Cadena Ser.
Клубнинг яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар ойнасидаги режаларида бир нечта ном бор. Асосий мақсад – яримҳимоя, бу ерда улар Кроос ва Модрич ўйнаган ролни бажара оладиган плеймейкер қидирмоқда. Асосий эътибор ПСЖ футболчиси Витиньяга қаратилган.
Шунингдек, "қаймоқранглилар"нинг режаларида ижарада ҳаракат қилаётган футболчиларни қайтариш ҳам бор. Эндрик "Лион"га ижарадан сўнг ҳужумни кучайтиради, Нико Пас эса "Комо"дан яна ўзининг собиқ клубига қайтиши мумкин.
Мадридликлар "Манчестер Сити"дан Эрлинг Холандни сотиб олишга умид қилмоқда. Хосеп Гвардиола "шахарликлар" мураббийлигидан кетган тақдирда имконият ошади.
Фикрлар