Манба: Сервер Жепаров – "Локомотив" бош мураббийи

Аввалроқ, "Локомотив" бош мураббий Денис Коростиченко билан хайhлашгани ҳақида хабар берилганди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "темирйўлчилар"нинг янги мураббийи Сервер Жепаров бўлади. У бунгача "Локо"да спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди. Клубда шунингдек, Мирко Йеличич варианти ҳам бўлган, бироқ раҳбарият Жепаровни маъқул кўрган.

Маълумот учун, "Локомотив" 16-турдан кейин 17 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!