Манчестер грандлари қизиқаётган футболчи

“Интер” клуби марказий ҳимоячиси Лоренцо Пирола яна узоқ йиллар ушбу жамоада қоладиган бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” тез орада 18 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани яна 5 йилга узайтиришади. Айтиш керакки, Пиролага “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клубларидан қизиқишлар бўлаётган эди.

Пирола ўтган йили Италии U17 терма жамоаси сафида Европа чемпионати финалига қадар етиб борган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)