Манчестер клуби 60 миллион еврога зўр футболчи олади

Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтириш бўйича иш олиб боряпти.

Transfer News Live ва Football Transfers каби манбаларнинг хабар беришича, манчестерликлар асосий трансфер мақсади сифатида “Интер” ҳимоячиси Федерико Димарко номзодини танлаган.

Манчестер клуби италиялик футболчи ёрдамида чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни истаяпти. 28 ёшли Димарко трансфери учун “Манчестер Юнайтед” 60 миллион еврогача таклиф қилишга тайёр.

Федерико Димарконинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда футболчи 36 та расмий ўйин ўтказиб,  ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари рақиблар дарвозасига 7 та гол урди ва жамоадошларига 15 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!