Манчестер клуби бош мураббийи Флик келмаган тақдирда "Бавария"ни бошқариши кутиляпти
Эрик Тен Хаг ҳамон "Бавария" мураббийлиги учун асосий даъвогар ҳисобланади.
"Sky Sports" журналисти Керри Хаунинг сўзларига кўра, Мюнхен клуби Фликни қайтара олмаса, "Манчестер Юнайтед" мураббиийи Эрик Тен Хагга эътиборини қаратади. Ўз навбатида нидерландиялик мутахассиснинг ўзи ҳам немис грандини бошқариш ғоясига қарши эмас.
У сўнгги пайтларда МЮда қайд этилаётган салбий натижалар фонида мухлислар ишончини йўқотган. Шунингдек, раҳбарият ҳам келаси мавсумда уни қолдиришга қарор қилган бўлса-да, мураббийнинг маоши 25 фоизга туширилиши маълум бўлганди.
Аввалроқ, Флик "Бавария"га қайтишга қарши эмаслигини маълум қилганди.
Фикрлар