Манчестер кўк рангда! "Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди

АПЛнинг 27-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви шаҳарликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, Рэшфорд ажойиб голи билан ҳисобни очган бўлса, Фоден ҳам ундан қолишмайдиган гол уриб, имкониятларни тенглаштириб қўйди. 80-дақиқада 23 ёшли вингер жамоасини олдинга олиб чиқди. Холанд эса ўйинга нуқтани қўйди. 

Шу тариқа, "Манчестер Сити" 2, "Манчестер Юнайтед" эса 6-ўринга жойлашди. 

"Манчестер Сити" 3:1 "Манчестер Юнайтед"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!