Манчестер Роналдуни ҳайдаши билан уни биз оламиз!

“Манчестер Юнайтед” ва Криштиану Роналду ҳамкорлиги муддатидан эрта тугаш арафасида турибди.

Манчестерликлар 37 ёшли футболчи билан шартномани бекор қилиш устида иш олиб бормоқда. Роналдунинг ўзи ҳам шов-шувли интервьюдан кейин “Олд Траффорд”га қайтиб бормоқчи эмас.

Mirror нашри журналисти Саймон Маллокнинг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти португалиялик юлдуз атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузата бошлади. “Аристократлар” шартнома бекор бўлиши билан Криштиану Роналдуга ҳамкорлик таклиф қилмоқчи.

“Челси” хўжайин Тодд Бёли ёзда ҳам Роналдуни ўз жамоасида кўрмоқчи эди. Трансферга ўша пайтдаги бош мураббий Томас Тухель қаршилик қилди. Кейинчалик унинг бу эътирози ишдан олиниши билан тугади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!