“Манчестер Сити” — “Вулверхэмптон” учрашуви учун жамоаларнинг тахминий таркиби билан танишинг

CHERY AUTO

АПЛнинг 23-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Вулверхэмптон” жамоасини қабул қилади. “Шаҳарликлар” учун 2026 йил ҳозирча омадсиз кечмоқда. Жамоа жорий йилда 7 та учрашув ўтказиб, фақатгина 2 та баҳсда ғалаба қозонди.

Tecno

Шунингдек, бир қатор муҳим футболчилар жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Шу боис клуб раҳбарияти қишки трансферлар ойнасида “Кристал Пэлас” жамоасидан ҳимоячи Марк Геини ўз сафига қўшиб олди. Ушбу ўйинда Геининг “Сити” сафидаги дебюти кутилмоқда.

Бир қатор нуфузли нашрлар “шаҳарликлар”нинг “бўрилар”га қарши тахминий таркибини эълон қилди.

CityXtra талқинида:
“Манчестер Сити” — Доннарумма; Льюис, Ҳусанов, Геҳи, О’Райли; Родри, Бернарду (C), Черки; Семеньо, Холанд, Доку.

Sport Mole талқинида:
“Манчестер Сити” — Доннарумма; Нуньес, Ҳусанов, Геҳи, О’Райли; Родри, Бернарду; Семеньо, Фоден, Доку; Холанд.

“Вулверхэмптон” тахминий таркиби:
Са; Москера, С. Буэно, Крейчи; Тчатчуа, Андре, Мане, Ж. Гомеш, Ҳ. Буэно; Хван, Странд Ларсен.

Маълумот учун, ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!