"Манчестер Сити" - "Боруссия" Дортмунд: Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида "Манчестер Сити" "Боруссия" Дортмундни қабул қилади. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилмоқда. 

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоден ҳисобни "Сити" томонга оғдира олди. Гюндоган катта ишни бажарди. 

  • 87'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Хуммельс қайтариб юборди. 

  • 86'

    "Сити" энди ҳужумга ташланиши табиий. 

  • 84'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холанд ортга қараб турган ҳолда, Ройсни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ройс вазиятидан максимал фойдаланди. 

  • 82'

    Морей ўз ўрнини Меньега бўшатиб берди. 

  • 81'

    Дауд ўрнига Дилейни майдонга тушмоқда. 

  • 77'

    Дортмундликлар яна тўпни бой бериб қўймоқда. 

  • 75'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 73'

    Де Брюйне жарима майдонига жуда осонлик билан кириб кетди. Узатма йўлига эса ҳимоячи ғов бўлди. 

  • 72'

    Де Брюйненинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 70'

    "Сити" ўз имкониятини кутяпти. 

  • 67'

    Дортмундликлар тўпни ўзида ушлашга ҳаракат қилмоқда. 

  • 65'

    Диаш анча хавфли ўйнади. Сал бўлмаса, Ройс яхши имкониятдан зарба бериши мумкин эди. 

  • 65'

    Де Брюйненинг ажойиб узатмасини Фоден дарвозага жойлаб қўя олмади. Дарвозабондан фантастик сейв. 

  • 63'

    Кнауфф ўрнига Рейна туширилди. 

  • 62'

    Ройснинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий зарба ўхшамади. 

  • 61'

    Холанд жуда хавфли нуқтадан жарима ишлаб берди. Жарима майдони остонасидан "Боруссия" жарима зарбаси тепади. 

  • 60'

    "Сити" на устунликни қўлга ола бошлаяпти. 

  • 58'

    Бернарду Силва ўрнига Габриэль Жезус майдонга туширилди. 

  • 56'

    Морейнинг зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади. 

  • 54'

    Тўп назорати меҳмонларда бўлиб турибди. 

  • 51'

    "Боруссия" иккинчи таймни фаол бошлади. 

  • 48'

    Холанд бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Ҳимоячи босими ва Эдерсоннинг сейви "Сити"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. 

  • 48'

    Дортмундликлар ҳимоячиси сўнгги пасни ушлаб қолди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди. Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпни дортмундликлар қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 42'

    "Сити" рақиб жарима майдони атрофида ўз омадини излашда давом этмоқда. 

  • 40'

    Фоденнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Офсайд ҳам бор экан. 

  • 39'

    "Сити" рақибини ўз яриммайдонига қамаб қўя олмоқда. 

  • 37'

    Беллингем ҳужумда Эдерсонга қарши фол ишлатди. 

  • 35'

    Хавфли ҳужумга қочиб кетаётган Гюндоган рақиб футболчиси томонидан тўхтатиб қолинди. Ҳакам бу гал карточка кўрсатмади. 

  • 34'

    "Сити" ҳужумда доминантликка эга бўлиб бормоқда. 

  • 30'

    Эмре Жан жарима майдони ичида Родрига зарба бериб юборгандек кўринди. Ҳакам дастлаб пенальти белгилади. ВАРда кўриб чиққач, вазият пенальтига арзимаслиги маълум бўлди. Аммо Жанда сариқ карточка қолдирилди. 

  • 28'

    Маҳрезга нисбатан майдон марказида қоида бузилди. 

  • 26'

    "Боруссия"нинг ҳужумларига сўнгги кесувчи пас етишмаяпти. 

  • 24'

    Ройс ҳужумда Эдерсонга нисбатан қоидани бузди. 

  • 22'

    Беллингемнинг ўтиб кетишига Уокер йўл қўймади. 

  • 19'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Манчестер Сити" ҳисобни очди. Де Брюйне "Боруссия" Дортмунд дарвозасини ишғол этди. Немисларнинг майдон марказида тўпни олдириб қўйиши қимматга тушди. Маҳрез ҳужум ривожланишида катта ишни бажарди. 

  • 17'

    Холандга тўп етиб келишига "Сити" футболчилари йўл бермасликка уринмоқда. У яхши қўриқланяпти. 

  • 15'

    Меҳмонлар дастлабки дақиқаларда майдон эгаларига бўш келмаяпти. 

  • 13'

    Ҳар иккала жамоа тўпни ўзида узоқ ушлаб тура олмаяпти. 

  • 11'

    Де Брюйненинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси муваффақият келтирмади. 

  • 9'

    "Сити" тўпни назорат қиляпти. 

  • 7'

    Дортмундликларда илк хавфли зарба. Жуд Беллингемнинг зарбаси Эдерсон томонидан қайтарилди. 

  • 7'

    Де Брюйненинг Стерлинг манзилига узатган тўпини ҳимоячи олиб қўйди. 

  • 6'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Дастлабки дақиқаларда жамоалар рақиб имкониятини чамалаб олаётгандек. 

  • 4'

    Мезбонлар ҳужумларни кескинлаштиришга шошмаяпти. 

  • 2'

    "Боруссия" Дортмунднинг илк ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Қанотда узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб, йўналишини ўзгартирди. 

  • 1'

    Илк дақиқани "Сити" тўп назорати билан ўтказди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келиб улгуришди. Барча нарса ўйинга тайёр. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ўйин бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!