"Манчестер Сити" - "Реал" ва "Ювентус" - "Лион" учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди

УЕФА 7 август куни бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган 2 та беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, "Манчестер Сити" ва "Реал" (биринчи ўйин - 2:1) қарама-қаршилиги германиялик Феликс Брихга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса Даниэль Зиберт ишлайди.

Эътиборлиси, "Ювентус" - "Лион" (дастлабки ўйин - 1:0) ўйинини ҳам германиялик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Бош ҳакам Феликс Цвайер, қанотларда эса Торстен Шиффнер ва Марко Ахмюллер ҳаракат қилади. Захирада грециялик рефери Тасос Сидиропулос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала беллашув 7 август куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!