"Манчестер Сити" - "Саутгемптон": Ҳисоб очилди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Саутгемптон" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Манчестерликлар бурчак тўпини қисқа пас билан ўйинга киритди. Ҳозир энг муҳими, вақт ўтиши.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Силванинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 85'

    Че Адамснинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 83'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Фернандиньо огоҳлантирилди.

  • 81'

    Зинченко ўз ўрнини Бенжамин Мендига бўшатиб берди.

  • 78'

    Ферран Торреснинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 75'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар чарчади, чоғи.

  • 72'

    Кевин Де Брюйне ўрнига Серхио Агуэро ўйинга қўшилди.

  • 69'

    "Сити"нинг ҳужуми Фоденнинг қоидабузарлиги туфайли охирига етмай қолди.

  • 66'

    "Саутгемптон" футболчилари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 63'

    Жек Стивенс ўрнига Ибраима Диалло майдонга тушди.

  • 61'

    Рияд Махрез ўз ўрнини Ферран Торресга бўшатиб берди.

  • 59'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Де Брюйне дублни нишонлади!

    Кевин тўпни дарвозанинг чап бурчагига жойлаб қўйди. Ажойиб зарба!

  • 58'

    Гвардиола шогирдлари бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 56'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар дарҳол ҳисобни қисқартирди!

    "Сауигемптон"нинг иккинчи голига Че Адамс муаллифлик қилди.

  • 55'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Фоденнинг узатмасидан кейин Махрез ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 53'

    "Сити" ўйинни назорат қилмоқда. Меҳмонлар катта қаршилик кўрсата олмаяпти.

  • 51'

    Ду Брюйненинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 48'

    "Шаҳарликлар" иккинчи 45 дақиқаликни ҳам фаол ўтказмоқда.

  • 46'

    Мусса Женепо ўз ўрнини Натан Теллага бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+4'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+3'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Маҳрезнинг ажойиб узатмасини Гюндоган дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! 3-1!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Қанот ҳаками байроғини кўтарди. Адамс офсайдда қолиб кетган экан.

  • 40'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

    Рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланган Рияд Махрез жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 38'

    Женепога тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 37'

    Мусса Женепонинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.

  • 34'

    Гюндоган рақибига нисбатан қоида бузди. Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 32'

    Де Бюйненинг жарима майдони ичига етказиб берган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 30'

    Фил Фоден рақиби билан елкама-елка курашда йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 28'

    Зинченконинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 25'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Саутгемптон" ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди.

    Жеймс Уорд-Проуз ўзидан марказга зарба бериб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 24'

    Жарима майдони ичида Ляпорт рақибига нисбатан қоида бузди. Бу - пенальти!

  • 23'

    Натан Редмонднинг зарбасидан кейин Эдерсон суперсейв амалга ошириб, жамоадошлари жонига ора кирди.

  • 21'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган манчестерликлар фаолликда давом этмоқда.

  • 18'

    Де Брюйне бу сафар жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 15'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Сити" ҳисобни очди!

    Кевин Де Брюйне аниқ зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 13'

    Фернандиньо рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 11'

    "Сити" доимгидек ўз услубини намойиш этмоқда. Рақиб бунга бардош беришга қийналяпти.

  • 8'

    Салису ҳамда Женепонинг комбинациясини ҳимоячилар тўхтатишга муваффақ бўлди.

  • 5'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни меҳмонлар жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлги олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!