"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" ўйини ЕЧЛда рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор айни дамда Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” ўзаро баҳс юритишмоқда.

Учрашувнинг 11-дақиқасига келиб жамоалар 2 мартадан дарвозаларга тўп киритишди. Эътиборлиси бунгача мусобақа тарихида ҳеч бир ўйинда бу қадар тез 4та гол киритилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг Лондонда ўтган баҳсида 1:0 ҳисобида “шпорлар” зафар қучишган эди. “Сити” – “Тоттенхэм” жуфтлиги ғолибини ярим финалда “Ювентус”ни мусобақадан чиқариб юборган “Аякс” кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!