Ads

“Вест Бромвич” клуби форварди Морган Рожерс фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирадиган бўлди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 16 ёшли англиялик футболчининг трансфери “шаҳарликлар”га 4 млн фунтга тушиши айтилмоқда. Айтиш лозимки, Рожерс бугун “Сити”да тиббий кўрикдан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Рожерс “Манчестер Сити”нинг асосий жамоасига 17 кундан сўнг бориб қўшилиши мумкин. Боиси, шундан сўнг у 17 ёшга тўлади.