"Манчестер Сити" 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб якунда ютқазиб қўйди (видео)

Англия премьер-лигасининг 37-турида “Брайтон” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйин кутилмаганда 3:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг мағлубияти билан якунланди. Шу куни “Брайтон”га ғалаба келтирган голларга Леандро Троссард (50'), Адам Уэбстер (72') ва Дэн Берн (76') муаллифлик қилган бўлса, “Манчестер Сити” сафида Илкай Гюндоган (2') ва Фил Фоден (48') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!