"Манчестер Сити" 34-ғалабасини қўлга киритди ва ...

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасида сафрда Швейцариянинг “Базель” клубини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, бу ғалаба Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоанинг жорий мавсумдаги 34-ғалабаси бўлди. Таъкидлаш керакки, “шаҳарликлар” ўтган  бутун мавсум давомида жами 33та учрашувда ғалаба қозонишган эди. Кўриб турганингиздек “Сити” ушбу кўрсатгичини бу мавсум анча яхшилаб олиши мумкин.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛнинг ўтган 27 тур якунларига кўра 72 очко билан мусобақа яққол пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!