"Манчестер Сити" Англияда ноёб рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” Англия Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда “Ливерпуль” устидан ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” шу тариқа бир йилда 4та ички мусобақада ғолиб чиққан илк инглиз клуби бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола жамоаси бунгача Англия кубоги ва Лига кубогини, шунингдек премьер-лига чемпионлигини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувида жамоа ҳозирча 7та совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!