"Манчестер Сити" Англиянинг икки етакчисига қизиқяпти

"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда 90min.com нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, "шаҳарликлар" Жуд Беллингем ва Букайо Сака хизматиларига қизиқиш билдирмоқда. Беллингемга "Ливерпуль", "Реал", "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам даъвогарлик қиляпти. 

Эслатиб ўтамиз, Сака ҳамда Беллингем Англия терма жамоаси билан чорак финалгача етиб борди. Ушбу босқичда Саутгейт шогирдлари Францияга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!