«Манчестер Сити» АПЛ тарихида илк бор ўз майдонида «Брайтон»га мағлуб бўлди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Манчестер Сити» АПЛ тарихида илк бор ўз майдонида «Брайтон»га ютқазди, Ясин Айяри ягона гол муаллифи бўлди.
Англия чемпионатининг 9-тури кутилмаган натижани тақдим этди. «Манчестер Сити» кетма-кет иккинчи учрашувда мағлубиятга учради. Мавсумни кетма-кет еттита ғалаба билан бошлаган жамоа энди икки ўйиндан бери очко йўқотмоқда.
Бу сафар омадсизлик «Брайтон»га қарши ўз майдонидаги баҳсда кузатилди. Учрашув тақдирини Ясин Аярининг илк дақиқаларда урган голи ҳал қилди.
Маълум бўлишича, «шаҳарликлар» АПЛдаги иштироки давомида илк бор ўз майдонида «Брайтон»га мағлуб бўлди. Ўтган йили жамоаларнинг «Этиҳад» стадионидаги учрашуви 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Кейинги турда «Манчестер Сити» сафарда «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади.

Изоҳлар (0)